БАГРАМ

БАГРАМ, Беграм — қад. Каписа ш. (Афғонистон)нинг харобалари. Қобулдан 60 км шим. да жойлашган. Афғонистондаги француз археологик миссияси аъзолари (Ж. Акен, Р. Гиршман) томонидан 1936—41 й. ларда ўрганилган. Шаҳар мил. ав. 1-а. да вужудга келиб, мил. 4-а. нинг 2-ярмида Кобулнинг юксалиши муносабати билан ҳувиллаб қолган. Шаҳар хом ғиштдан қилинган мустаҳкам мудофаа девори (харобалари сақланган) б-н ўралиб, унинг қалинлиги 10 м дан зиёд бўлган, деворда тўғри бурчакли миноралар ўрнатилган. Қазишмалар натижасида марказий кўча, турар жой бинолари ва қисман сарой очилган. Топилмалар орасида фил суягидан ишланган буюмлар, инсон тасвири ва нақшлар туширилган эшиклар ва уй жиҳозлари, шунингдек маҳаллий усталар ва четдан (Ҳиндистон, Хитой, Сурия ва б.) келтирилган шиша ва жез буюмлар айниқса қимматлидир.

Loading...