БАҲО (баҳо бериш) (фалсафада) — ижтимоий ҳодисалар, инсон фаолияти, хулқига бўлган муносабат, уларнинг аҳамиятини, муайян ахлоқ меъ-ёрлари ва тамойилларига мослигини кўрсатиш (маъқуллаш ёки қоралаш, рози бўлиш ски танқид қилиш ва ш. к.). Инсоннинг ижтимоий мавқеи, ду-нёқараши, маданнй савняси. аклий ва ахлоқий камолоти б-н бслгиланади. Бошқа томондан эса, қилинган ҳаракат сабаблари, воситалари ва мақсадларини, унинг қандай шароитда бажарилганлигини, шахс хулқидаги ўрнини ҳисобга олиш бу шахсга тўғри Баҳо беришнинг зарур шартидир.