БАҲОДИР

БАҲОДИР, ботир — 1) Ўрта асрларда турк-мўғул халқлари қўшинида жангларда кўрсатган улкан жасорати ва қаҳра-монлиги учун бериладиган фахрий унвон. Чиигазийлар даврида Чингизхон авлодидан бўлмаган зодагонлар, йирик лашкар-бошиларга Баҳодир уивони берилган. Кейинчалик Баҳодир маъносининг ушбу ижтимоий ху-сусияти йўқолади ва Баҳодир мўғул зодагонларинииг таркибий қисмига айланади. Туркийшунос олимларнииг фикрича, Баҳодир туркий-мўгулча ботир сўзининг форсча шаклидир.

2) Чингазхон ҳукмронлиги за-мопида хоннинг шахсий гвардияси. Бундай қисм Чиитизхон 1203 й. керойитлар устидан ғалаба қилгандан кейин ташкил этилган. Блар 1000 кишидан иборат бўлган. Тарихчи Насавитшг (13-а.) маълумотига кўра, 1221—22 йларда уларнинг умумий сони 10000 кишига етган. Блар уруш вақтида илғор қисм (авангард) билан бирга ҳаракат килган. тинчлик вақтларида эса хон қароргоҳини қўриқлаган.

Loading...