БАҲОДИРОВ

БАҲОДИРОВ Мажидхон (1903 – Тошкент — 1977.12.2) — тупроқшунос ва арабшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973), проф. (1971). Эски усулдаги мактабда савод чиқарган. 1921 — 30 й. ларда Тошкентдаги мактабларда ўқитувчи, мудир бўлиб ишлаган, педагогика билим юртида дарс берган. Ўрта Осис пахтачилик ин-тини тугатган (1934). Шу ин-тнинг тупроқшунослик кафсдрасида ўқитувчи (1935—45). 1945 — 48 й. ларда Ўрта Осиё давлат унти шарқ фтида араб филологияси кафедраси ташкилотчиси ва кафедра мудири. Тошкент қишлоқхўжалиги ин-ти тупроқшунослик кафедрасида доц. (1948 — 71). Илмий ишлари тупроқшуносликнинг умумий масалалари, Фарғоиа водийси тупроқлари очерклари, агрокимё хариталарини тузиш ва б. га бағишламган. Баҳодиров араб адабиёти бўйича хрестоматия, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун ўзбек тилида биринчи бўлиб тупроқшунослик бўйича дарслик, луғат, қўлланмалар тузган.

Prev Article

БАХАВАЛПУР

Next Article

БАҲОР