БАҲОР (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Тақи) (1886.10.12, Машҳад – 1957.21.4, Теҳрон) — эрон шонри, жамоат арбоби. Малик уш-шуаро (1903). Теҳрон унти проф. (1953). Эрон миллий мажлисига бир неча бор вакил бўлиб сайланган. Бошланғич сабоқни Баҳор отаси Хуросон шоири, малик ушшуаро Муҳаммад Козим Сабурийдан олган. Баҳор «Эронга худо ёрдир», «Сэр Эдуард Грснга мактуб» (1909) асарлари – б-н шуҳрат қозонади. Баҳор «Наи-баҳор» газ. сини нашр этади (1905 — 11). У адабий жамият тузиб, «Донишкада» («Илмхона») жур. чиқаради (1918). Баҳор шеърлари ички ва тескаричи гуруҳларга, баъзи мутаассибларга қарши қаратилган. У монархияга қарши ёзган шсърлари учун Исфаҳонга бадарга қилинади (1932). Халқнинг демократия учун курашини қувватловчи «Жах. аннам». «Зиндон кундаликлари», «Тонг қуши» каби асарлари шу ерда ёзилган. Баҳор 3 жилдли «Стилистика» (1958) илмий асарини яратган. Баҳор қад. паҳпавий тилидан «Ёдгоре Зарирон» («Зарирлар ёдгорлиги») достонини форс тилига таржима калган. Унинг форс шеъриятига бағишланган асарлари шарқшунослик соҳасида ҳануз ўз қимматини сақпаб қолган.
Ад.: Шомуҳамедов Ш., Баҳор, Т., 1965.