
БАҲОРГИ ТЕНГ КУНЛИК
БАҲОРГИ ТЕНГ КУНЛИК — Қуёш осмон сфсрасининг Жан. ярим шаридан Шим. ярим шарига ўтишида осмон экваторини кесиш нуқтаси. Қуёш Баҳорги тенг кунликда бўлганда Ер юзидаги ҳамма географик кенгламаларда шарқ нуктасида чиқиб, ғарб нуқтасида ботади. Бу ҳар йили 21 март атрофида содир бўлади. Бунда уфқ текислиги осмон экваторини тенг иккига бўлади. Шунинг учун Баҳорги тенг кунлик пайтида Қуёшнинг уфқ устидаги ва остидаги йўллари бир-бирига тенг бўлади, яъни кун билан туннинг узунлиги (давомийлиги) тенглашади.