БАҲОРИ ЭКИНЛАР

БАҲОРИ ЭКИНЛАР — баҳорда экиладиган ва шу йилнинг ўзида ҳосил берадиган бир йиллик экинлар. Бир вегетация даври (баҳорги-ёзги) билан кузги экинлардан фаркланади. Баҳори экинларга донли, дон-дуккакли, мойли, тола берадиган ўсимликлар, бир йиллик озуқабоп дуккакли ўсимликлар, ғалладошлар ва б. киради. Баъзи экинлар шартли равишда баҳорги ва кузги хилларга бўлинади, уларнинг орасида кеч куз ва эрта ба-ҳорда эқилганда хрсил берадиган оралиқформалар — дуобалари ҳамбор. Баъзи икки йиллик ўсимликлар (баҳорда эқилганида шу йилнинг ўзида ҳосил берадиган ўсимликлар) ва кўп йиллик ўсимликлар (бир йиллик экинлар тариқасида экиладиган помидор, тамаки сингари экинлар) ҳам Баҳори экинларга киради.

Қурғоқчил жойларда Баҳори экинларни етиштиришда тупроқда намни сақлаб қолишга имкон берадиган агротехника усуллари — эрта шудгорлаш, қор тўплаш, экинни оптимал муддатларда экиш ва б. муҳим аҳамиятга эга.