БАҲОУДДИН ибн ШАДДОД

БАҲОУДДИН ибн ШАДДОД (тўлиқ исми: Абулмаҳосин Юсуф ибн Рофиъ ибн Шаддод ал-Асадий) (1145 — 1234) — араб тарихчиси, фақиҳи. Бағдодда ай-юбийлар султони Салоҳуддин алАйюбий (1138 — 91) саройида аввал қозиаскар, кейинчалик Қуддуси Шариф ҳокими этиб тайинланади. Султон Салоҳуддин вафот этгач, унинг ўғли султон Аз-Зо-ҳир Ғозий (1167—1215) уни Ҳалаб қозиси этиб тайинлайди. Баҳоуддин ибн шаддод Ш. ўзи курган «Дор ул-ҳадис» («Ҳадис уйи») мадрасасида умрининг охирига қадар мударрислик қачиб, бир қанча асарлар яратади. Улардан энг машхури — «Сийрат Сало-хиддин ал-Айюбий» («Салоҳуддин ал-Айюбий саргузашти») номли тарихий асаридир. Баҳоуддин ибн шаддод Ш. нинг фиқҳга дойр «Мал-жаъ ал-аҳком инда илтибос ал-аҳком» [«Ҳукмлар чалкаш бўлганда мурожаат қилинадиган (тўғри) ҳукмлар китоби»], «Далоил ал-аҳком» («Ҳукмлар далиллари») каби асарлари ҳам мавжуд.

Loading...