БАКОВУЛ

БАКОВУЛ, буковул — 1) Чингизхон даврида ва темурийлар саройида таом ва ичимликлар тайёрловчи ошпазлар бошлиғи; 2) Олтин Ўрда хонлигида қўшинга маош-улуфа улашиш, ўлжаларни тақсимлаш сингари вазифаларни бажарувчи юқори мансабдор. Баковулнинг ҳурмат-эътибори жуда юқори бўлган, унга туманбеги ва мингбегилар ҳам бўйсўнган; 3) Бухоро амирлигида сарой дастурхончиси, ҳукмдорга таом тортишдан олдин уни аввал ўзи тотиб кўрувчи бош ошпаз қ(. Бавурчи, Чошнигир).