БАКТЕРИАЛ ФИЛЬТРЛАР

БАКТЕРИАЛ ФИЛЬТРЛАР — суюқликларни сузиб (фильтрлаб) бактериялар ва бошқа микроорганизмлардан тозалаш учун қўлланиладиган ҳар хил аппаратлар. Улар вакуум таъсирида ишлайди. Шиша, каолин, целлюлозадан тайёрланади. Иситиб бўлмайдиган суюқликлар (дориларнинг эритмалари, зардоблар ва б.)ни стериллаш, дарё ва ҳавзалар сувидаги микроорганизмларни аниқлашда фойдаланилади.

Loading...