БАКУЛЕВ Александр Николаевич

БАКУЛЕВ Александр Николаевич (1890.25.11 – 1967.31.3) – юрак-томир жарроҳлиги асосчиларидан; акад. (1938) ва Россия Медицина ФА акад. (1948) ҳамда президенти (1953 —60). Медицина ФАнинг юрак-томир жаррохлиги ин-ти асосчиси ва биринчи директори. (ҳозир мазкур ин-т унинг номи билан аталади). Бакулевнинг илмий ишлари юрак, буйрак, ўпка ва суяк касалликлари, шунингдек меъда яраси касаллиги ҳамда ўқдан жароҳатланишни жарроҳлик усули билан даволашга оид.

Loading...