БАЛЕРИНА

БАЛЕРИНА (итал. baleriana, лот. Ballo — рақсга тушаман) — балет труппасидаги раққоса. Балерина атамаси жаҳон санъатига 19-а. нинг 2-ярмида кириб келган. Италиялик моҳир раққоса (балерина)ларнинг бутун дунё саҳнасидаги муваффақиятли чиқишлари б-н боғлиқ. 20-а. бошидан барча балет раққосаларига нисбатан ишлатилади.

Loading...