БАЛЕТМЕЙСТЕР

БАЛЕТМЕЙСТЕР (нем. Ballettmeister — балет устаси) — балет спектакллари, хореографик чиқишлар, опера, оперетта, драматик спектакллардаги рақс саҳналарининг муаллифи ва саҳналаштирувчиси. Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Озарбайжонда миллий мусиқали драма спектакллари учун рақсларни саҳнага қўювчилар ҳам Балетмейстер дейилади. Балетмейстер балетда бутун спектаклнинг хореографик шаклини либретто асосида, мусиқа ритми ва оҳангларига мос қилиб ишлаб чиқади ва (раққоса)ларга ўргатади. Балетмейстер балетда бош ижодкор бўлса, бошқа жанрларда ёрдамчидир. Ўзбекистонда Қ. Миркаримова, Г. Измайлова, Б. Қориева, К. Мўминов, Ю. Исматова, В. Оқилова, М. Эргашевалар етакчи Балетмейстер лардир.

Loading...