БАЛИҚ ОВЛАШ

БАЛИҚ ОВЛАШхалқ хўжалиги соҳаси. Балиқ океан (денгиз), қирғоқ бўйи, кўл ва дарёларда овланади. Балиқ океан (денгиз)да узоқ вақт суза оладиган, балиқчилик ва балиқни қайта ишлашга оид асбоб-ускуналар (трал, ёйма ва дрифтер тўр) билан жиҳозланган кемаларда тутилади (қ. Балиқчилик асбоблари). Шунингдек, қирғоқдан узоқ масофада Балиқ овлашда махсус экспедиция хизматидан фойдаланилади. Балиқ овлаш экспедициясига бевосита Балиқ овлаш ишлари билан шуғулланувчи кемалардан ташқари балиқни жойида қабул қилиб оладиган ва бир йўла қайта ишлайдиган, қидирув ишларини олиб борадиган кемалар, танкерлар хизмат қилади. Балиқ овлаш техникаси анча такомиллаштирилган, самолёт, вертолёт, прожектор, радиолокация ёрдамида Балиқ овлаш усуллари жорий этилган. Ўзбекистонда, асосан, Қорақалпоғистоининг шўр кўлларида, йирик сув омборларида, шунингдек Сирдарё, Амударё, Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаларида балиқ овланади.

Prev Article

БАЛИҚЕСИР

Next Article

БАЛИҚЛАР