БАЛИҚ

БАЛИҚ — ўзбек халқ амалий санъатида кенг тарқалган нақш. Усталар қадимдан буюмларга турли ҳайвон ва жониворларни ёки улар танаси қисмларининг («мол кўзи», «булбул кўзи», «қуш қаноти» каби) шаклини чизиш, нақш беришни расм қилган. Балиқ номи билан боғлиқ нақшлар ҳам шулар жумласидандир. Кулоллар Балиқ думини эслатувчи «Балиқ думи», Б. тумшуғини эслатувчи «Балиқ тумшуқ» каби нақшларни сопол идишларга туширадилар. Пичоқсозлар эса пичоқ дастасини, асосан Балиқ кўзини эслатувчи «Балиқ кўзи» нақши билан безайдилар: бунда пичоқ дастаси ўйилиб, унга оқ, кўк ёки кизил кўзлар қадаб, атрофига жез ва мис ҳалқачалар ўрнатилади. Балиқ нақшлар буюмга кўрк бағишлайди.

Loading...