БАЛИҚЧИЛИК АСБОБЛАРИ

БАЛИҚЧИЛИК АСБОБЛАРИбалиқ овлашда ишлатиладиган асбобускуналар. Балиқ овлаш усулига қараб сузиб оладиган, илин-тирадиган, тузоқ ва қармоқ типидаги Балиқчилик асбоблари бўлади. Сузиб оладиган Балиқчилик асбоблари билан балиқ сув ҳавзаларида сузиб овланади. Бу хилдаги Балиқчилик асбобларига неводлар, денгиз лойқалатгичи, халта тўр, ёйма тўр, кўтарма тўр ва б. киради. Илинтирадиган Балиқчилик асбобларига ингичка ипдан тўқилган тўрлар киради. Улар ҳам ўрнатиб қўйиладиган ва сузиладиган хилларига бўлинади. Ўрнатиб қуйиладиган турлар сув ҳавзасининг маълум бир ерига қозиқлар билан маҳкамлаб қўйилади. Сузиладиган хилларининг бир учи қайиқ ёки кемага бириктирилиб, иккинчи учи сув оқимига ёки шамол йўналишига қараб судралади. Ўрнатиладиган тўрнинг уз. 150 м, сузадигани 30 — 35 м, эни 18 м. Тузоқ типидаги Балиқчилик асбобларига вентер, мережа (гардишга тортилган тўр) типидаги сувга қўйиладиган турлар киради. Уларнинг ичига балиқ киради, лекин қайтиб чиқолмайди. Бу хилдаги тузоқлар илгари қамиш, новда ва б. материаллардан тўқиларди. Ҳозир фақат тўрдан қилинади. Қармоқ типидаги Балиқчилик асбобларига турли хилдаги қармоқлар киради. Бу хилдаги Балиқчилик асбобларини ҳаваскорлар ва балиқ овлаш хўжаликлари ишлатишади.

Loading...