БАЛЛАСТ

БАЛЛАСТ (голландча Ballast) — 1) локомотив, кема ва б. нинг оғирлигини сунъий равишда ошириш учун ишлатиладиган юк (сув, қум ва б.); 2) ҳаводан енгил учиш аппаратлари (мас, аэростат) кўтарилишини ростлаб турадиган юк (мас, қум); 3) т. й. шпаллари остидаги қатлам. Майдаланган тоғ жинслари (қум, шағал, тош), домна тошқоли (шлаги) ва б. материаллардан ётқизилади. Балласт поезддан шпалларга тушадиган зўриқишни из кўтармасига бир меъёрда ўтказади, шпалларнинг силжиб кетишига йўл қўймайди, поезд ғилдиракларининг рельсга юмшоқ урилишини таъминлайди; 4) кўчма маънода — ортиқча юк, дахмаза, маълум иш учун фойдасиз нарса.

Loading...