БАЛЛИСТИК РАКЕТА

БАЛЛИСТИК РАКЕТА — двигатели тўхтагандан сўнг баллистик траектория (эркин отилган жисм траекторияси) бўйлаб учадиган ракета. Аэродинамик кўтариш кучи ҳосил қилувчи сиртнинг йўқлиги билан қанотли ракетадан фарқ қилади. Аэродинамик барқарорлик ҳосил қилиш учун Баллистик ракета, баъзан, мувозанатлаштирувчи мосламалар билан таъминланади. Турли типдаги жанговар ракеталар (қитьалараро ракеталар ҳам), элтувчи ва космик ракеталар Баллистик ракета жумласига киради (қ. Бошқариладиган баллистик ракета).