БАНД (юн. strophe — айнанбурилиш) — 1) шеърий мисралар туркуми. Шарқ мумтоз шеъриятида қофияланиш тартибига кўра икки мисрадан ўн мисрагача бўлган Бандлар мавжуд. Ўзбек халқ қўшиқларининг аксарияти мураббаъ шаклидаги Банд лардан тузилган, намунаси Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида учрайди. Ҳоз. ўзбек шеъриятида учлик, еттилик, тўққизлик, ўнлик, ўн бешлик ва ўн олтилик каби ўнга яқин Банд турлари мавжуд; 2) ўсимликсимон нақшларда ўсимлик танасини ифодаловчи йўл, ислимий нақшлар таркибий қисми, танобга нисбатан иккиламчи. Барг, гул, куртак, марғула, жингала каби унсурларга эга.