БАНДАР-СЕРИ-БЕГАВАН

БАНДАР-СЕРИ-БЕГАВАНБруней пойтахти. Калимантан о. нинг шимолида жойлашган. Жан. Хитой денгизи соҳилидаги порт. Аҳолиси 52 минг киши (1991). Халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг савдо маркази. Ёғочсозлик, каучукни қайта ишлаш, кема таъмирлаш корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда мато тўқилади, ёғоч ва кумушдан турли буюмлар тайёрланади. Балиқ овланади. Ун-т бор.

Prev Article

БАНДАР

Next Article

БАНДУНГ