БАНГИДЕВОНА

БАНГИДЕВОНА (Datura Stramonium L.) — томатдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тарқоқ, тик шохланиб ўсади; бўйи 1,2 м ча. Барги тухумсимон, бандли, учи қиррали. Гуллари оқ, барг қўлтиғида биттадан жойлашган. Меваси яшил, тикан билан қопланган тўрт чаноқли тухумсимон кўсакча: уз. 4,5 см гача боради, 500 га яқин буйраксимон, қора тусли уруғ беради. Майдан июнгача гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Барги, пояси, илдизида гиосциамин, скополамин, атрипин каби заҳарли алкалоидлар бор. Баргидан ревматизм, невралгия касалликларини даволашда ишлатиладиган дорилар тайёрланади. Кураш чоралари: экинзорлар қўлда ўтоқ қилинади.

Prev Article

БАМБУКАЙИҚ

Next Article

БАНДАК