БАНГКОК

БАНГКОК, Б а н к о к — Таиланд пойтахти. Мамлакатнинг жан. да, Менамчао-Прая дарёсининг чап соҳилида (ўнг соҳилида Бангкокнинг бир қисми — Тонбури жойлашган). Аҳолиси 5,5 млн. киши (1993). Кўпчилиги сиёмликлар, қисман хитойлар. Б. мамлакатнинг энг катта шаҳри, сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази, йирик ташқи савдо порти, халқаро миқёсдаги аэропорт бор. Б. да мамлакат саноат корхоналарининг ярмидан кўпи, жумладан энг йирик кемасозлик, тахта тилиш, қоғоз, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, тўқимачилик ф-калари, метал-лсозлик, машинасозлик, бадиий ҳунармандчилик устахоналари жойлашган. Шаҳар атрофида цемент, нефтни қайта ишлаш, трактор ва автомобиль йиғув з-длари бор. Шоли оқлаш пойтахт саноатининг асосий тармоғидир. Мамлакатнинг 75% экспорти ва 90 % импорти Бангкок орқали ўтади. Ун-т (1917), ижтимоий фанлар унти, тасвирий санъат унти, тиббиёт, қ. х., политехника ин-тлари, радиостанциялар ва телемарказ, миллий музей, кутубхоналар, ўнлаб театр ва кинотеатрлар бор. Бангкокнинг марказий қисмида қирол қароргоҳи, асосий маъмурий ва ҳукумат бинолари, саройлар, будда ибодатхоналари жойлашган. Таиланднинг қадимий пойтахти Аютия ш. Бирма қўшинлари томонидан (1767) бузилгандан кейин қирол қароргоҳи 1769 й. Б. га кўчирилди ва 1782 й. Б. расман пойтахт деб эълон қилинди.

Loading...