БАНК МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ, БМА — ЎзРда иқтисодиёт соҳасида магистрлар тайёрловчи олий ўқув юрти, Ўзбекистон Банклар уюшмасига қарайди. 1996 йил 2 майда Тошкент ш. да ташкил этилган, БМА Республика банкмолия тизими учун жаҳон талаблари даражасида мутахассислар тайёрлайди. тортиш; банкмолия ходимларининг малака ошириш ф-тлари бор. Академияга 2 йиллик амалий иш стажига эга бўлган бакалавр мутахассислар танлов асосида қабул қилинади. 1997 — 98 йларда академияга 153 киши қабул қилинган. Академияда 11 кафедра бўлиб, 19 проф.-ўқитувчилар, жумладан, 5 фан дри, проф., 11 фан номзоди, доцент ишлади (2000). Академия «Банк иши», «Молияни бошқариш», «Солиқ иши» мутахассислиги бўйича магистр унвони беради. 2000 йил академияни 92 киши битириб чиқди, улардан 91 киши диссертация ёқлаб магистр унвонини олди.
ЎзР банк иши ва пул тизимини ривожлантириш; республика умумий ва минтақавий молия бозорини комплекс ва уйғун ривожлантириш ҳамда уни халқаро молия бозори тизимига босқичмабосқич кириб бориши; банк ва молия механизмининг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини такомиллаштириш йуналишларида назарий ва амалий аҳамиятга молик и. т. ишлари олиб боради. БМА хориждаги етакчи унтлар, илмий марказлар, йирик банклар, молия компаниялари, халқаро молия ин-тлари билан алоқа ўрнатган, уларнинг мутахассислари бу ерда дарс беради. иборат нодир асарлар бор (1998). БМА халқаро «Рейтер» ахборот тизимига қўшилган. Мирсобит Очилов.