БАНКНОТЛАР

БАНКНОТЛАР, банк билетлари, кредит билетлари — марказий эмиссия банклари чиқарадиган қоғоз пуллар, кредит пулларнинг асосий тури. Банкнотлар пулнинг тўлов функцияси асосида 17-а. да вужудга келган. Йирик давлатларда товар-пул муносабатларининг ривожланиши Банкнотлар чиқаришни давлат эмиссия банкларининг монополиясига айлантирди. Қоғоз пулларнинг олтин таъминоти бекор қилинганидан кейин (20 – а. 70 – й. лари) Б. ҳақиқий қоғоз пулга айланди.

Б. Давлат (Марказий) банкининг активлари ва давлатнинг аҳолига сотадиган товарлари билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикасида 1994 й. 1 июлдан бошлаб миллий валюта сўм муомалага киритилди. ЎзР Марказий банки муомалага қиймати 1,3,5, 10,25,50,100 сўмлик, 1997 й. 1 мартдан қиймати 200 сўм, 2000 й. 1 июндан 500 сўм бўлган банк билетлари (банк қоғоз пуллари) чиқарган. Улар танга ва чақаларга майдаланади.

Loading...