БАНОРАС (Ҳиндистондаги Банорас шаҳри номидан) — танда ипи шойи, нимшойи, арқоғи ипдан тўқиладиган пишиқ мато, тўқилиши беқасамга ўхшаш. Беқасамдан фақат гуллари билан фарқ қилади. Банорас, асосан, кумуш ранг оқ тусли бўлиб, уни зўрға кўринадиган қорамтир йўллар кесиб ўтади.
Банораснинг асл ватани Ҳиндистон, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Наманганда ҳам қадимдан тўқилади. Наманган Б. ларининг кумуш ранг оқ тусдан ташқари оч пушти, сариқ, яшил туслилари бўлиб, улар ҳам ғоят кўркам. Банорасдан тўн, нимча, камзул каби миллий кийимлар тикилади. Наманган шойи тўқиш ф-касида ҳам Банорас ишлаб чиқарилади.