БАҚАЛАР

БАҚАЛАР, бақасимонлар (Ranidae) — думсиз, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар оиласи. Танасининг уз. 3 см дан 20 см, баъзан 32 см гача. Тишлари юқори жағларида жой-лашган. Танаси ихчам, орқа оёқлари нисбатан узун (сакровчи). 46 уруғи 555 тури маълум. Жан. Америка, Жан. Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари ер юзининг ҳамма қитьаларида кенг тарқалган. Эволяция жараёнида содир бўлган адаптив радиация туфайли бу оила бир неча филогенетик гуруҳларга, 8 кенжа оилага бўлинган. Уларнинг асосийси асл Бақалар (Rana) уруғи 200 турни, шу жумладан уз. 32 см, оғирлиги 3,5 кг келадиган голиаф бақасини (R. goliaph) ва ҳўкиз-бақани ўз ичига олади. Асл Бақаларнинг орқа оёқларидаги бармоқлари орасида пардаси, тилининг орқа эркин учида айриси бўлади. Ўлжа ушлаётган Бақалар тилининг орқа томонини отади. Асл Бақалар, яшил (ўт) бақа (R. temporaria), ҳовуз бақаси (R. esculenta, яъни R. lessonae), ўткир тумшуқ бақа (R. arvalis, яъни R. terrestris) Европанинг шарқий қисмида учрайди. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда асл Бақаларнинг фақат бир тури — кўл бақаси (R. ridibunda) тарқалган. Бу тур Кавказ, Қозоғистон ва Европа мамлакатларида ҳам учрайди. Кўл бақасининг сувда яшайдиган шакли яшил, қуруқликда яшайдиган шакллари эса қўнғир тусда бўлади. Бақаларнинг бир қанча турлари (ўткир тумшуқ бақа, яшил бақа), сув ҳавзалари яқинидаги нам жойларда яшаб, фақат кўпайиш даврида сувга тушади, бошқалари (мас, кўл бақаси) асосан сувда яшайди ва ўрмон ҳамда дашт минтақаларидаги сув ҳавзаларида тарқалган. Бақалар одатда жуда ҳаракатчан булиб, фаол ҳаёт кечиради. Қанотли ҳашаротлар, йирик Бақалар эса майда умуртқалилар билан озиқланади. Айрим Бақалар сув ҳавзалари тубидаги балчикда, бошқалари қуруқликдаги пана жойларда яшайди. Асосан сув ҳавзаларига тухум қўйиб кўпаяди. Урғочиси 500 дан 11 минггача тухум қўяди. Кўпчилик Бақалар кўпайиш даврида ҳар хил овоз чиқариб сайрайди. Бақалар овози ҳар бир тур ва жинеда ўзига хос бўлади. Айрим Бақалар (мас, кул Б.) кўпчилик мамлакатларда пишириб истеъмол килинади. Бақалар лаб. текширишлари учун асосий объект ҳисобланади. Шим. Америкада учрайдиган леопард Б. Халқаро Қизил ки-тобга киритилган.

Loading...