БАҚТРИЯ

БАҚТРИЯ, Бақтриёна, Бахтар замин Бактрия — Амударёнинг юқори ва ўрта оқимидаги тарихий ви-лоят. Асосан ҳоз. Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жан. вилоятлари ҳамда Аф-ғонистоннинг шим. қисмини ўз ичига олган. Шим. да Суғд, жан. да ва жан.-шарқда Арахосия, Гандхара, ғарбда Ма-рғиёна б-н чегараланган. Марказий шаҳри Бақтра (Зариаспа) бўлган. Бақтрия мил. ав. 6—4-а. ларда Ахоманийлар, Александр (Искандар), Салавкийлар салтанатлари, сўнгра мил. ав. 3-а. ўртасидан ЮнонБақтрия подшолиги таркибига кирган; мил. ав. 2-а. да тохарлар томонидан босиб олингач, Тохаристон деб атала бошлаган.

Бақтрияда дастлабки археологик тадқиқотлар 19-а. нинг 2-ярмидан бошланган (Н. А. Масв. И. В. Мушкетов ва б.). Шим. Бақтрия ҳудудида 1926 — 28 й. ларда Шарқмаданияти музейи (ҳоз. Шарқхалқлари санъ-ати музейи) экспсдицияси (раҳбари Б. П. Денике). 1936 — 38 й. ларда Термиз археологиякомплекс экспедицияси (раҳбари М. Е. Массой), 1953 — 54 й. ларда Тожикистон археология экспедицияси (раҳбари М. М. Дьяконов), 1950 — 55 й. лари Ўзбекистон археология экспедициясининг Сурхондарё отряди (раҳбари Л. И. Альбаум) археологи к казиш ишлари олиб борган. 1960 й. дан (бир оз танаффус б-н) Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси (раҳбари Г. А. Пугаченкова), 1972 й. дан Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Бақтрия экспедицияси (рахбари В. М. Массой) археологик тадқиқотларни давом эттирди. Жан. Бақтрия ҳудуди (Шим. Афғонистон)да француз археологлари — Р. Гиршман (1936 – 41), Д. Шламберже (1945 – 64), П. Бернар (1964 — 78), шунингдек собиқ Иттифоқ-Афгон экспедицияси (1970 — 78; И. Т. Крутикова, В. И. Сарианиди, Г. А. Пугаченкова, А. Асқаров, Р. Сулаймонов, Ш. Пидаев, 3. Ҳакимов, В. Н. Ягодин ва б.) қазиш ишлари олиб борган.

Авесто, Биҳистун китобалари, Накдш Рустамдаги китобалар ҳамда қад. ғинд адабий ёдгорликлари — «Ригведа» ва «Рамаяна»да Бақтрия ҳақида маълумотлар мавжуд. Б. Ўзбекистонда деҳқончилик маданияти тараққий этган ва илк давлат тузу ми вужудга кслган қад. марказлардан бири. Бу ерда мил. ав. 2минг йилликнииг 1-ярмидаёқ ўтроқ деҳқончилик маданияти мавжуд бўлганлиги археологи к материаллар б-н исботланган. Сотшитепсшан чиққан топилмалар Бақтриянинг илк шаҳар типидаги қад. қишлоқлари тарихий топографияси, меъморий тарҳи, маданияти, аҳолисининг этник қиёфаси ва таркибини аниқлаб берди. Бақтриянинг ўтмишда «Минг бир шаҳар мамлакати» деб аталганлиги унда шаҳарларнинг кўп бўлганлигидан гувохлик беради. Сурхоидарёнинг жан. туманларида олиб борилган архе-ологик тадк,иқотлар жараёнида кўплаб шаҳар харобалари топилган қ(. Айри-том, Далварзинтепа, Термиз, Холчаён ва б.). Тарихий ва археологик маълумотларга кўра бақтрияликлар белбоғли кўйлак, чолвор ва кулоҳ кийишган, чолворларининг почасини учи юқорига қайрилган этикларининг қўнжига тиқиб юришган. Бақтрияда асосан оромий ёзувидан ва маҳаллий тиллардан фойдаланилган. Мил. ав. 6 — 4-а. ларда Бақтрия маданияти 2 услубда тараққий этган. Биринчиси, кўпроқ кўчманчи аҳоли маданияти б-н боғлиқ бўлиб, адабиётда «ҳайвон услуби» (меҳнат ва жанг қуроллари, уйрўзғор буюмларини турли ҳайвонлар суратлари билан безаш) деб юритилади. Иккинчиси, ўтроқбақтри-яликлар мадапияти ёдгорликларида акс этган (қ. Амударё хазинаси ва б.). Будав-рда металл ишлаш саноати (қ. Далварзинтепа ва б.), меъморлик қ(. Кучук-тепа, Ҳалъаимир ва б.), халқ оғзаки ижодиёти тараққий этган. Бақтрия маданияти, айниқса мил. ав. 1мингйилликнинг сўнгги асрларида юксалган (қ. Хотин-рабод ва б.). Маҳаллий халқ маданияти юнон, ҳинд ва форс маданиятлари анъаналари таъсирида ҳам бойиган. Мил. ав. 2 — 1-а. ларда ипакчилик ва пиллачилик ривожланган (яна қ. Сополлитепа). Бу даврга оид меъморлик ёдгорликлари, нумизматика материаллари, тасвирий ва амалий санъат намуналари Термиз, Зартепа, Далварзинтепа. Қалъа-имир, Холчаён ва б. жойлардан топилган. Жан. Бақтрия даги Баграм, Балх, Дашли, Дилбаржин, Ойхоним, Олтиндилсрте-па, Хадда (Афғонистон) ва Таксила (Покистон)да олиб борилган археологик тадқиқотлар бу ҳакдаги маълумотларни янада бойитди.

Ад.: Древняя Бактрия, Л., 1974; С а г дул – лае в А. С, Усадьбў древней Бактрии, Т.. 1987.

Prev Article

БАҚО ВА ФАНО

Next Article

БАҒОНАЛИ