БАРАКА

БАРАКА — бир-бирига қўшилиб ўсган икки ва ундан ортиқ қўшалоқ мева. Барака новданинг айнан бир бўғимида ҳосил бўлган икки ёки уч гулбанднинг бирбирига тўлиқ қўшилиб ривожланиши оқибатида содир бўлади. Барака кўпгина қ. х. экинлари, жумладан, пахта, помидор, картошка, бодринг, қовун ва б., шунингдек меваларда ҳам кўп учрайди.

Loading...