БАРАТОВ Рауф Баратович

БАРАТОВ Рауф Баратович (1921.10.10, Конибодом, Тожикистон) — тожик геологи, Тожикистон ФА акад. (1968). Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Ўрта Осиё давлат унтини тугатган (1945). 1948 й. дан Тожикистон ФА Геология ин-тида ишлаган (1953 й. дан ин-т директори). Тожикистон ФА Физикамат, ва геол.

кимё фанлари бўлимининг акад. котиби (1959—76), Тожикистон ФА вицепрезиденти (1976—81). 1990-й. лар охирида Тожикистон ФА Президенти маслаҳатчиси. Ҳисор тизмасининг магматик комплекслари ва у билан боғлиқ рудаланишни тавсифлаган. Регионал магматик тузилмаларнинг ёши бўйича кетма-кет жойлашганлиги схемасини ишлаб чиққан. Помир ва Ҳисор-Олай магматик формациялари петрологияси ва геокимёсининг асосий хусусиятларини, региондаги эндоген конларининг ҳудуд бўйлаб жойлашиш қонуниятини аниқлаган ва металлогеник зоналарни ажратган. Баратов номига баратовит минерали қуйилган (1975).