БАРДА (форс.) — асир, қул, хизматкор. Ўрта асрларда Дашти Қипчоқ кўчманчилари ўзаро урушларда ҳамда Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг ўтроқ туманларига қилинган талончилик юришларида асир олинган кишиларни ўз юртларига олиб бориб қул қилар, сотиб юборар ёки ўз хўжаликларида (бадавлат кишилар) ишлатар эдилар. Асир олиниб, сотиб юборилган ёки қулга айлантирилган ана шундай кишилар Барда деб аталган.