БАРДИ

БАРДИ, қиёқ (Carex) — ҳилолдошлар (бардидошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Тўп-тўп бўлиб ўсади. Пояси уч қиррали, бўғимсиз. Барглари тасмасимон, тилчасиз, ёпиқ қинли, қатгиқ, четлари ғадир-будур. Гуллари майда, рангсиз, икки ёки бир жинсли, баъзан икки уйли бўлиб, рўваксимон, соябонсимон, бошоқсимон мураккаб тўпгул шаклида жойлашган. Меваси ёнғоқча. 2 мингга яқин тури бор, кўпинча мўътадил ва совуқ иқлимли мамлакатларда ўсади. Молларга озуқали қиммати кам. Баъзи турлари (мас, қумлоқ Б.) дори сифатида ишлатилади.

Loading...