БАРЕНЦ

БАРЕНЦ Биллем (тахм. 1550, Амстердам — 1597.20.6, Новая Земля ороли) — голланд денгизчи сайёҳи ва қутб ўлкалари тадқиқотчиси. 1594 — 97 й. ларда Атлантика океанидан Тинч океанга борадиган Шим.-шарқий сув йўлини қидириб топиш мақсадида Шим. Муз океанига юборилган учта экспедицияга раҳбарлик қилди. 1596 — 97 й. ларда Баренц экспедицияси Медвежий ва Шпицберген о. ларини такрор кашф этди. Баренц ўз кузатишларига асосланиб Новая Земля о. ларининг харитасини тузди, биринчи марта ўша ерда йил давомида метеорологик кузатишлар олиб борди, кема курси бўйлаб денгиз чуқурликларини ўлчади. Баренц кемаси сузиб ўтган денгиз, Шпицберген архипелагидаги бир орол ва Ғарбий Шпицберген о. даги шаҳарча ва порт (Баренцбург) Баренц номи билан аталган. Новая Земля о. да дафн қилинган.

Loading...