БАРГ НАҚШЛАРИ

БАРГ НАҚШЛАРИислимий нақш элементи; ўсимлик баргининг безак санъатидаги бадиий ифодаси, нақш мужассамотини ташкил этувчи асосий элементлардан. Бадиий ҳунармандлик (наққошлик, ганчкорлик, кулоллик, мискарлик, каштадўзлик ва б.)да кенг қўлланилади. Табиатда учрайдиган ўсимлик Барг нақшлари усталар томонидан безакда услублаштириб олинади ҳамда турли (шобарг, қўшбарг, чорбарг, мадоҳил барг ва ҳ. к.) кўринишларда содда ва мураккаб ҳолда акс эттирилади. Чизма, бўяма, ўйма, тикма нақшларда Барг нақшларининг 50 дан ортиқ тури учрайди.