БАРГАК

БАРГАК — 1) ўзбек халқ амалий санъатида учрайдиган барг нусха нақш. Айниқса, мискарликда расм бўлган ислимий нақшлар орасида салмоқли ўрин тутади; 2) шарқ, хусусан ўзбек аёлларининг пешона ва сочига тақадиган зийнат буюми. Кумушдан ясалиб тилла суви югуртирилгани «тилла Баргак» деб аталади. Пешонага тақиладиган Баргакнинг тузилиши ўзаро ошиқ-мошиқлар билан бирлашган 13 — 15 мурабба шаклидаги япроқчалар ва япроқчалар пастига ўрнатилган шокилалардан иборат. Ҳар бир япроқча марказига турунж шаклидаги шиша кўз ўрнатилиб, унинг атрофи икки қатор феруза кўзлар ҳалқаси билан ўралади. Марказий ва унинг ёнидаги япроқчалар тепасига атрофи феруза кўзлар ҳалқаси б-н ўралган тухум шаклидаги шиша кўзлар ўрнатилади. Марказдаги кўз катталиги ва шаклининг мураккаблиги б-н ажралиб туради; унинг орқа томонида патжиға ўрнатиладиган найчалари бўлади. Кўз ва япроқчалар тепасидан маржон (қимматбаҳо Баргакда дуру марварид) лар қатори мустаҳкамланади. Япроқчалар пастига икки қатор — бир қатор юқори (япроқчалар)даги каби атрофи феруза кўзлар ҳалқаси билан ўралган даврагуллар ва иккинчи қаторига (асосан, барг шаклидаги) шокилалар осилади. Баргак 19 – а. да кенг тарқалиб, 20-а. да ҳам сақланган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро Б. лари машҳур бўлган. Шунингдек Баргакнинг мато (бахмал, сатин, ҳатто мўйна) га тиқилган хиллари бизгача сақланган. Яна қ. Тилпақош; 3) ўмилдириқнинг бир бўлаги; 4) темирчилар ишлатадиган дамншг бир қисми — тепкиси.

Next Article

БАРДАА