БАРИМТА

БАРИМТА, баранта — кўчманчи қабилаларда бир уруққа бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки таҳқир қилинган томоннинг иззатнафсини қондиришга мажбур этиш мақсадида гаров тариқасида унинг молларини қуролли йўл билан ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Мас, қозоқларда жавобгар томон жарима тўлашдан бош тортгудек бўлса, бийлар суди томонидан Баримта ҳақида қарор чиқарилган.

Next Article

БАРКАШ