БАРИОН ЗАРЯД (барион сон) (В) – барионларнинг ички характеристикаларидан бири. Барча барионлар учун В = +1, антибарионлар учун В = – 1, қолган барча элементар зарралар учун В=0. У ҳолда барионларнинг пайдо бўлиш, ўзаро таъсирлашиш ва емирилиш реакциясини Барион заряд сақланиш қонуни билан ифодалаш мумкин. Реакция пайтида антибарион фақат барион билан жуфт ҳолда пайдо бўлади. Барион заряд сақпаниш қонуни электр зарядининг сақланиш қонуни сингари яхши ўрганилмаган.