БАРИТ

БАРИТ (юн. bans — оғир) — оғир шпат, сульфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи BaSO4. Ромбик сингонияда кристалланади. Рангсиз ёки оқ, бир оз яшил ёки қизил ранг аралашган бўлади. Қаттиқлиги 3,5 — 3,8, мўрт. С. or. 4,5. Одатда йирик кристалли масса ҳамда зич донадор агрегатлар кўринишида учрайди. Шишасимон ялтироқ. Баритнинг йирик конлари Грузия, Қозоғистон, Туркманистон, – шунингдек Россия (Урал, Олтой), Украина (Закарпатье, Донбасс)да бор. Ўзбекистоннинг Нурота, Чатқол-Қурама тоғларида топилган. Барит пармалаш ишлари, тиббиёт, резина ва қоғоз и. ч., пиротехника, кўнчиликда, озиқ-овқат саноати, кулолчилик, оқ бўёқ тайёрлашда ишлатилади.

Loading...