БАРЖА

БАРЖА (франц. barge) — шатакка олиб юриладиган юк кемаси. Унда денгиз, дарё, кўл, канал ва портларда юк ташилади. Металл ва ёғочдан ясалади. Баржа 12000 т ва ундан ҳам кўпроқ юк кўтара олади. Унга ички ёнув двигатели ўрнатиш ҳам мумкин. Баржанинг 1000 т гача юк ташиладиган хили берлина деб аталади.

Prev Article

БАРДА