БАРКАШ, мис лаган — жез ёки мисдан тайёрланадиган рўзғор буюми; дойра ёки тўртбурчак шаклида ишланадиган юзи ёйиқ, кенг идиш. Чети (лаби) ёнга қайрилган бўлади, чети кунгурали ишлангани қошиклик Баркаш деб аталади. Баркаш юзаси нафис нақш мужассамоти билан тўлдириб безатилади, унинг нақшсиз тури ҳам учрайди.