БАРМОҚ ТИЗИМИ, бармоқ вазни — бўғинлар саноғи, мутаносиблигига асосланган шеър ўлчови тури. Бармоқ тизими ўзига хос хусусиятларга кўра аруз тизимидан фарқ қилади. Бармоқ вазни анъанавий халқ атамасидир. Бармоқ тизими жаҳон шеъриятидаги тўртта: силлабик (бўғин), силлабиктоник (бўғин-урғу), тоник (урғу) ва квантитатив (яъни бўғинларнинг қисқа ва чўзиқлигига асосланган) шеър тизимларидан бири. Тоник тизим сўз урғуси эркин бўлган тилларга мансуб (мас, рус тили ва поэзиясида шундай, ўзбек тилида сўз урғуси ўтроқ, шу сабабли эркин вазн ё сарбаст жанри мустақил шеър тизими эмас, балки у Б. т. га киради). Бармоқ тизими атамаси содда вазн (4+4+3, ё 6+5), эркин вазн (вазн тури) маъноларида ҳам қўлланади. Бармоқ тизими атамаси шеърий мисраларнинг бўғинларини бармоқ билан санашдан келиб чиққан. Mac: 443 Баҳор келди табиатнинг қўллари 443 Дарахтларга ипак кўйлак кийгизди 443 Ер ҳам сўлган кўкатларни тиргизди 443 Яшилланди далаларнинг йўллари I II III Бу шеърнинг вазни 4+4+3 тартибида. Вазнлар изчил такрорланган туроқлардан ташкил топади. Туроқ саккиз бўғинлигача бўлиб, мисра ва байтда тутган ўрнига кўра ҳам фарқланади. Mac: 4 4 3 Ўлкамизга кулиб келди олтин ёз, 4 4 3 Чўлларида чаманзорлар поёндоз II III I — кичик туроқ (у жуда қисқа ритмик паузали); II — бош туроқ (у бош ритмик паузага эга, мисраларни мазмун ва интонацияга кўра иккига ажратади); III — охирги туроқ (у энг чўзиқ ритмик паузали, қофияни ҳам ўз ичига олади). Юқоридаги тўртликнинг «баҳор келди» сўзлари охири билан навбатдаги мисранинг шу ўринда келган «дарахтларга» сўзи охири бир-бирига мос. Бу мослик 4 бўғинлидир. 1-бўғин гуруҳи 4, 2-бўғин гуруҳи 4, 3-бўғин гуруҳи 3 бўғинлидир. Бу туроқлар, улар охиридаги ритмик паузалар, мазкур шеърдаги 4+4+3 вазнининг шаклланиши ва такрорланиши ритмни вужудга келтиришда муҳим аҳамиятга эга. Туроқ бир бўғинли бўлиши ҳам мумкин. Mac, 112 112 8 эл бор бўлса, эр хор бўлмас 112 112 8 эр бор бўлса, эл хор бўлмас Бу мақолнинг вазни 1 + 1+2+1 + 1+2 дир, бу вазн саккизлик туркумига мансуб. Вазн беш хил бўлади (содда, қўшма, мураккаб, эркин ва аралаш).
Проза ҳам, шеър ҳам ўзига хос мусиқийликка эга. Таъсир этиш муаммоси шеъриятда янги фалсафий фикр, ҳикмат ифодаланганлиги б-нгина эмас, балки мусиқийлик билан ҳам боғлиқдир. Мусиқийлик уч унсурга эга (ритм, қофия, банд). Ифода, гап, инверсия, интонация, урғу, сўз ва товуш такрори каби воситалар ҳам шеъриятда мусиқийликни юзага келтиришга хизмат қилсада ритм унсури бўла олмайди. Ритм, қофия ва банд мусиқийликни юзага келтирувчи асосий воситалар; сўз, товуш такрори, урғу ва б. эса ёрдамчи воситадир. Mac: Севишганлар топишгусидир Жонлар жонга ёпишгусидир.
(Ҳамид Олимжон) Бу байтда «ш», «о» товушлари такрорланяпти, бу ҳол мисраларга алоҳида хушоҳанг бағишлайди. Бироқ мусиқийлик ва оҳангдорлик табиий бўлиши лозим, мазмун шаклга қурбон қилинмаслиги керак. Бармоқ тизимидан ўзбек мумтоз шеъриятида ҳам фойдаланилган, аммо аруз етакчи ўрин тутган. 20-а. бошларига келиб, ўзбек адабиёти поэзиясида Бармоқ тизимидан кенг миқёсда фойдаланишни Фитрат ва Чўлпонлар бошлаб берган.
Бармоқ тизими ва бошқа шеърият тизимларининг тарихи, назарияси шеършуносликнинг тадқиқот манбаи ҳисобланади.
Ад.: Суд тон И., Адабиёт назарияси, Т., 1939; Ўзбек шеър тузилиши [Адабиёт назарияси. Икки жил дли, 2-жилд], Т., 1979.
Уммат Тўйчиев.