БАРМОҚЛАР

БАРМОҚЛАР — одамда қўлоёқ кафтларининг уч қисми; Б. бешта бўлиб, ҳар бир бармоқда учтадан (бош бармоқда иккита) найсимон майда суяклар — фалангалар бор. Б. ўзаро бўғимлар, мускуллар орқали бир-бири б-н эркин харакат кила оладиган тарзда бирлашган. Одам қўл бармоқларини букиб асбобларни ушлаш, меҳнат қобилиятини ошириш имкониятига эга. Шунинг учун тарихий ривожланишда бош бармоқ қолган Бармоқларга нисбатан кўндаланг жойлашиб, бирор нарсани ушлашга мослашган. Оёқ Б. и букилибёзилиб одамнинг юришига, тик турганда мувозанатни сақдашга мослашган. Бармоқлар даги мускуллар майда қон томир ва нервларга бой, шу туфайли турли нозик ҳаракатларни (мусиқа асбобини чалиш, ёзиш, расм чизиш ва ҳ. к.) бажаришга имкон беради. Она қорнида ҳомиланинг нотўғри ривожланиши натижасида бармоқсизлик (адактилия), Б. сонининг кам (олигодактилия) ёки кўп (полидактилия) бўлиши учраб туради. Ҳайвонларда Бармоқларнинг тузилиши ва шакли уларнинг ҳаёт шароитига, бажарадиган вазифаси (ковлаш, учиш, сузиш)га қараб турлича бўлади. Қушларда олдинги оёқ қанотга айланиб, уч бармоқ рудименти қолган, орқа оёғида 4 та бармоқ бор. Туёқли ҳайвонларда эса Бармоқлар туёқдан иборат ва Ҳ. к.

Loading...