БАРНАУЛ

БАРНАУЛ — РФдаги шаҳар (1771 й. дан), Олтой ўлкасининг маъмурий маркази. Обь дарёсининг чап соҳилидаги пристань. Т. й. тугуни. Ахолиси 606,5 мингкиши (1999). 19-а. нинг 2-ярмида савдо маркази бўлган. Олтой ўлкасида ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг қарийб ярми Барнаулга тўғри келади. Машинасозлик, енгил ва кимё саноатининг маркази. Энергетика машинасозлиги ривожланган. Мотор, механик пресслар, транспорт машинасозлиги з-длари, ип газлама, меланж к-тлари, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари корхоналари бор. 6 олий ўқув юрти, шу жумладан Олтой унта, 4 театр, ўлкашунослик музейи, тасвирий ва амалий санъат музейи мавжуд. Барнаулга 1730 й. да асос солинган.

Loading...