БАРОМЕТР

БАРОМЕТР (юн. baros — оғирлик – метр) — атмосфера босимини Ўлчашда ишлатиладиган асбоб. Турли хиллари бор:

1) симобли Барометр ; гидростатик қонунларига асосланиб ясалган;

2) металл Барометр ёки анероид; қаттиқ жисмнинг эластиклигига асосланиб ясалган;

3) гипсотермометр ёки термобарометр; суюқлик қайнаш т-расининг ташқи атм босимига боғлиқлигига асосланиб ясалган;

4) газ Б. ; газларнинг эластиклик хоссасига асосланиб ясалган;

5) нормал Б; метеорологик ст-я тармоқларидаги Барометрлар учун эталон вазифасини 6ажаради. Метеорологик ст-я тармоқчаларда энг кўп тарқалган симобли Барометр узунлиги 1 м га яқин келадиган бир учи берк шиша найдан иборат. Найга симоб тўлдирилиб, симобли металл косага тўнтарилса, шиша найдаги симоб устуни ташқи атмосфера босими билан мувозанатлашгунча найдаги симобнинг маълум қисми металл косага тўкилади. Шиша найдаги симоб устида бўшлиқ (Торичелли бўшлиғи) ҳосил бўлади. Симобли Барометр баъзан металл косасиз, фақат шиша найдан ясалади. Бундай Барометр узун ва қисқа тирсакдан иборат бўлиб, сифонли Барометр дейилади. Узун тирсагининг учи берк, қисқа тирсагининг учи очиқ ва кенгроқ бўлади. Атмосфера босими камайганда кенгроқ жойга симоб оқиб тушади. Сифонли Барометр ларда атмосфера босим очиқ ва берк найлардаги симоб устунлари фарқига қараб топилади. Атмосфера босими ўзгаришларини узлуксиз қайд қилиб борадиган асбоб барограф дейилади.

Prev Article

БАРОКАМЕРА

Next Article

БАРОТЕРАПИЯ