БАРОН

БАРОН (лот. Ьаго) — Ғарбий Европада ўрта асрларда қиролнинг бевосита вассали; Қирол кенгаши аъзоси. Кейинчалик дворянлар, зодагонлар унвони (аёллар баронесса деб аталган). Англияда олий Баронлар 13-а. дан бошлаб алоҳида сиёсий имтиёзга эга ижтимоий табақага, кейинчалик парламентда лордлар палатасининг меросий аъзоларига айланганлар. Барон унвони Англияда виконт унвонидан қуйи саналган. Франция ва Германияда Барон унвони граф унвонидан қуйи турган.