БАРРА

БАРРА — 1) янги туғилган қўзичоқ;

2) қўзичоқ териси, қоракўл. 1 — 3 кунлик қоракўл қўзиларнинг сўйилишидан сифати турлича бўлган терилар олинади. Теридаги жун қоплами ялтироқ майинлиги билан бирга жингалак (нақш)ларга эга бўлади. Барра айнан шу кўрсаткичларига мувофиқ баҳоланади; 3) янги туғилган қўзичоқ гўшти;

4) янги униб чиққан, ёш, майин кўкат (мас, барра пиёз).