БАРТОК

БАРТОК (Bartok) Бела (1881.25.3, Надьсентмиклош — 1945.26.9, НьюЙорк) — венгер композитори, пианиночи, этномусиқашунос, педагог. Бартокнинг «Кўк Соқол герцогнинг қасри» (1911) операси ва «Ёғоч шаҳзода» (1914 — 16), «Ажойиб мандарин» (1919) балетлари, рақс куйлари, симфоник асарлари, концерт, квартет, сонаталари, фортепиано учун 85 пьесадан иборат «Болаларга», 153 пьесадан иборат М«икрокосмос» тўпламлари машҳур. Барток ижодида кўп йиллар давомида турли мамлакатлар (Венгрия, Украина, Руминия, Туркия ва б.)да ўзи ёзиб олган (жами 11 мингдан зиёд) венгер деҳқонлари фолўслори, румин, словак, араб, турк, украин ва б. халқлар куйларини қиёсан ўрганган ва қиёсий мусиқа фольклоршунослигига асос солган.