БАС

БАС (итал. basso — паст) — 1) эркакларнинг энг паст, йўғон овози. Баланд ёки куйчан Бас (итал. basso cantante) ҳамда паст Бас (basso profundo), опера амалиётида — характерли, ҳажвий Бас (basso buffo) фарқ қилинади. Баланд Бас лирик (диапазони тахм. катта октавадаги «соль»дан биринчи октавадаги «фа» гача) ва драматик (катта октавадаги «фа» дан биринчи октавадаги «ми»гача) бўлади. Паст Баснинг диапазони катта октавадаги «доми» дан — биринчи октавадаги «реми» гача бўлади. Рус хорларида октавачи Баслар учрайди, улар инсон овози учун энг паст овоздаги товушларни ижро эта олади; 20-а. хонандаларидан Ф. Шаляпин (Россия), Н. Гяуров (Болгария), Тео Адам (Германия), Ўзбекистонда Ҳ. Исмоилов, В. Гринченко, Қ. Муҳиддинов ва б. нинг овози Б: 2) кўп овозли мусиқа асаридаги энг пастки партия. Хорда Б. биринчи (баритонлар ижро этади) ва иккинчи (ҳақиқий Бас) овозларга бўлинади; 3) рақамланган Бас (basso continuo) (қ. Гомофония); 4) пастки регистрдаги мусиқа асбоблари: туба-Б., контрабас ваб., шунингдек Украина (басоля) ва Белоруссия (басетля) да халқ виолончели, Ўзбекистонда қайта ишланган халқ чолғулари — дутор — Б., ғижжак — Б. ва б.

Loading...