БАТАЛЬОН

БАТАЛЬОН (франц. bataillon) — қуруқликдаги, ғаво-десант ва денгиз пиёдалари қўшинларидаги асосий тактик ҳарбий бўлинма; мотоўқчи (пиёда, мотоўқчи), танк, денгиз пиёдалари, алоқа, автомобиль ва б. Б. лар бўлади. Одатда полк (бригада) таркибига киради ёхуд қўшилма (бирлашма)даги алоҳида ҳарбий қисм бўлиши мумкин. 3 — 4 рота ва б. бўлинмалардан таркиб топади.

Loading...