БАТИАЛЬ

БАТИАЛЬ (юн. bathys — чуқур) , батиаль зонаДунё океанинин г сублитораль ва абиссаль (чуқур) қисмлари оралигидаги зона (чуқ. 200 м дан 3000 м гача). Геоморфологик жиҳатдан материк ён бағри зонасига тўғри келади. Океан майдонининг 1/5 қисмини Батиаль эғаллайди. Батиальда океан туби рельефи жуда нотекис; сув т-раси ва шўрлиги йил давомида деярли ўзгармайди. Чуқур сув остида яшашга мослашган балиқлар, моллюскалар ва б. жониворлар учрайди. Организмлар орасида ҳайвонлар кўпроқ. Ёруғлик кам бўлганидан ўсимлик жуда оз (қ. Батиаль ётқизиқлар).

Next Article

БАТНА