БАУЭР

БАУЭР (Bauer) Бруно (1809.6.9, Эйзенберг — 1882.13.4, Риксдорф) — немис файласуфи, илк христианликлинг тадқиқотчиси. Инсоннинг мақсади коинотнинг ботиний моҳиятини юзага чиқаришдан иборат, унинг ахлоқ-одоби ҳам айни шу мақсад билан белгиланиши зарур, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, дунё асосида «ўз-ўзини англаш» ётади. Бауэр инсон онгини илоҳийлаштиради ва тарихни ҳаракатга келтирувчи куч ақлий фаолият, деб ҳисоблайди. Асосий асарлари: «Иоанн инжилининг танқиди» (1840), «Синоптик инжиллар танқиди», 1 – 3-жилд (1841 – 42).

Prev Article

БАТТОНИЙ

Next Article

БАХМОЗОРСОЙ